Излаш
RUUZ

Жамият

Фарғона вилояти ҳокими “сўккани”ни тан олмади

“Тошлоқликлар”ни ҳақоратлаган Шуҳрат Ғаниев расман изоҳ берди ва ўзига қарши барча “танқид”ларни рад этди.

17108views0replies
0

ХПК

Вилоят ҳокимлиги матбуот котиби Абдулазизхон Абдасов “Ҳар нарсага етган ақлингиз шунга қолганда оқсайдур...” номи остида ҳокимликнинг интернет сайтида, “ҳокимнинг интернетда тарқалган нутқига” изоҳ берди.
Аввало у бу фикрларни аввало вилоятнинг оддий фуқароси ва вилоят ҳокимлигининг матбуот котиби сифатида ҳам билдирмоқдаман.  
Жумладан, муаллиф – “Мен бир нарсани аниқ айта оламанки, Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Тошлоқлик ушбу фожеа қурбонларига ўз фарзандига, ўз жигарига куйгандек қаттик аламда, ўзини ҳам айбдор ҳис қилаётгани аниқ!” деб таъкидлаган.
Шунингдек, у “Шу билан бирга йиғилишда айтган ҳамма фикрлари асло халқини менсимаслик, Тошлоқ аҳлини ёмон кўриш ҳам эмас. Мутлақо аксинча,  нима қилиб бўлса ҳам шундай ҳолат, шунга ўхшаш ҳолат яна такрорланмаслиги учун ҳаммани ҳушёр бўлишга чақириш, масъулиятни энг катта даражага ошириш, ўзини ҳам аяб ўтирмай жон куйдираётгани бу!” деган.
Энг қизиғи матбуот котиби ҳам тошлоқликларни “яхши” кўрмаслигини исботлаб берганлигини қуйидаги фикрларда кўриш мумкин.
 - “Кўпхотинлик қилаётган, хотинларини қўйвориб, болаларни тирик етим қилиб, алиментини тўламаётганларни, ёки бўлмаса, ички ишлар ходимларини ноҳақ бўла туриб тошбўрон қилганларни қайси бирининг ҳаққига ким илиқ гап айта олади ўзи!!! Бу ерликларнинг Ҳажга боришни тақиқлаётгани сабаби ортида нима мақсад борлигини, “ундан кўра четга чиқиб кетишга мажбур бўлаётган муҳтожларга бер шу пулингни” демоқчи бўляпти  деб тушуниб етганлар ҳам борми ўзи?”.
Шунингдек, матубот котиби журналистларни “инсоф”га чақирган. У танганинг иккинчи томонини ҳам ҳисобга олсак, сал инсоф қилсак бўлар эди.
Бундан ташқари Абдулазизхон  Абдасов иллат изламасликка ҳам чорлаган.
17108views0replies
0

Изоҳлар