Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентдаги боғчада истеъмолга яроқсиз гўшт ишлатилаётгани аниқланди

Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин боғчаларда болалар ҳаётига ўзбошимчалик ва бепарволик билан қараётган мудиралар борлигига гувоҳ бўлди.

3590views0replies
0

mdo.uz

Жумладан, Вазир кеча, 23 январь куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 206-МТМга ташриф буюрди.
Вазирнинг шахсан ўзи соат 12:20 бўлишига қарамай боғча болалари учун тушлик ҳали тайёр эмаслигининг гувоҳига айланди.
Боғча мудираси эса вазиятдан чиқиб кетиш учун вазирлик мутассаддиларини тайёрлов гуруҳидаги ўқув-тарбия жараёни билан танишишга таклиф қилди.
Тажрибали Диёра Эгамбердиеванинг маҳоратидан баҳраманд бўлиб турган боғча тарбияланувчилари меҳмонларнинг кириб келганини сезмай қолишди. Шахсан, Агриппина Шин тажрибали устозни олқишлаб ошхона томон йўл олди.
Вазир ошхонага ташрифи чоғида овқат пишии арафасида унга хом гўшт солинганинг гувоҳи бўлди.
Шунингдек, маълум бўлишича, ошпаз Э. Мамедова таомнома бўйича тушликдаги 2-овқатга берилиши лозим бўлган 35,22 кг ўрнига 31 кг гўшт ишлатгани ҳам аниқланган. Аммо меҳмонларнинг кутилмаган ташрифидан довдираган ошпаз, пишиб турган бўтқага яна 4 кг хом гўштни солиб юборган.
Бу эса, тушлик вақтини кечиктириб, кун тартибининг бузилишига ҳам сабаб бўлган.
Бундан ташқари, мазкур боғчанинг қуввати 540 нафар болага мўлжалланган бўлишига қарамай, 2018 йилнинг 1 январь ҳолатида тарбияланувчилар сони 740 нафарни ташкил этган.
Болалар боғчаси биносининг биринчи қаватидаги айрим қисми туман ҳокимияти томонидан Маҳалла қўмитасига бериб юборилган.
Боғчадаги вазиятнинг ёмонлашуви, болалар учун керакли шароит яратмагани ҳамда йўл қўйган қатор камчиликлари учун боғча мудираси В.Мухаммедова, ошпаз Э.Мамаедова, омбор мудири Д.Дадаходжаева билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Шу куннинг ўзида Агриппина Шин ва яна Вазирликнинг бир қатор масъуллар Мирзо Улуғбек туманидаги 14-мактабгача таълим муассасасига ҳам боришди.
Бу ердаги вазият Юнусобддаги боғчанинг аҳволидан ҳам қолишмасди. Ушбу боғча 1980 йилда қурилган бўлиб, 320 ўринга мўлжалланганига қарамай, бугунги кунда ушбу боғчада 551 нафар бола борлиги қайд қилинди.
Вазирликнинг матбуот хизмати боғчадаги ошхонанинг фаолияти талаб даражасида эмаслигини, хусусан, мактабгача таълим муассасига Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган “Ибрагимова” МЧЖ томонидан етказиб берилган гўштнинг бир қисми сифатсиз экани ва истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари музлатгичда сақланаётгани ҳақида хабр берди.
Вазирнинг ташрифи ва боғчадаги вазиятнинг салбий эканлиги муносабати билан боғчанинг омбор мудири Д. Бахромова ва бош ошпаз Д. Давирова ишдан бўшатилган.
Мактабгача таълим муассасаси мудираси вазифасини бажарувчи Ф.Усмонбекова ҳамда ҳамшира Г.Хўжамқуловага “хайфсан” берилган. “Ибрагимова” МЧЖ билан тузилган шартнома ҳам бекор қилинган.
3590views0replies
0

Изоҳлар