Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Бўстонлиқдаги дачада фоҳишалик фош этилди

Аввал ҳам бу жирканч ишга қўл урган Ксюша Пугачёва дала ҳовлида ўз ишини қайта давом эттираётганида қўлга олинди.

4701views0replies
0

UzNews.uz

Тошкент вилояти ИИБ Тергов бошқармаси томонидан хабар қилинишча, 2018 йил 23 январь куни Бўстонлиқ тумани ИИБ ходимлари томонидан “фоҳишалик”ка қарши тадбир ўтказилди.
Тадбир жараёнида, Бўстонлиқ туманидаги “Озодбош Ширин Олма боғи” боғдорчилик-узумчилик ширкатига қарашли дала ҳовлида, Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда турадиган Ксюша Пугачёванинг яшаб келаётгани аниқланган.
Нафақаҳўр, Ксюша Пугачёва муқаддам 2017 йил 5 сентябрь куни Бўстонлиқ тумани ЖИБ суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси билан судланган бўлиб, унга нисбатан бир йил синов муддати белгилангани қайд қилинган.
Ксюша Пугачёва ушбу дала ҳовлида фоҳишахона сақлаган.
У Бўстонлиқ туманида яшовчи, вақтинча ишсиз, оиласиз, 1991 йилда туғилган, Зоирбек Тоиров ва Тошкент шаҳрида яшовчи, вақтинча ишсиз, оиласиз, 1993 йилда туғилган, Зарина Қобиловага моддий манфаат эвазига, жинсий алоқа қилиш учун хона ажратиб, шароит яратиб берган.
Тадбир жараёнида бу ҳолат аниқланиб, фош этилди.
Туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят процессуал кодекс талаби ва тергов сири боис қидирувдаги шахснинг исм-шарифи ўзгартирилган.
4701views0replies
0

Изоҳлар