Туман ИИБга 16 январь куни соат 13:45да келиб тушган хабарга кўра, Кўксарой кўчасида яшовчи 1962 йилда туғилган аёл ўз келини томонидан калтакланган.
Воқеани ўрганиш жараёнида ИИБ ходимлари ҳақиқатдан ҳам фуқарога ўз келини томонидан тан жароҳати етказилган бўлиб, фуқарога шу куни тиббий ёрдам ҳам кўрсатилгани аниқланган.
Келини томонидан калтакланган қайнонага қон босими ошиши ташхиси билан амбулатор ёрдам кўрсатилган.