Излаш
RUUZ

Сиёсат

Президент матбуот хизмати журналистлар учун матбуот анжумани ташкил қилди

Бугун, 12 январь куни ташкил этилган матбуот анжумани соат 16:00 дан бошлаб Президент Матбуот хизматининг Facebook саҳифаси орқали ҳам тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

2633views0replies
0

Ozbekiston24

Тошкентдаги Миллий матбуот марказида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида мамлакатимизда фаолият олиб бораётган маҳаллий ва хорижий мамлакатларнинг журналистлари иштирок этишмоқда.
Матбуот анжуманида сўз олган Ўзбекистон Президенти матбуот котиби — Президент давлат маслаҳатчиси ўринбосари Комил Алламжонов бундан кейин журналистларни қийнаётган касбий муаммоларга барҳам берилиши ҳақида айтиб ўтди.
Комил Алламжонов журналистлар учун ташкил этилган пресс-ҳолда навбатни Бош вазир ўринбосари Суҳроб Рустамович Холмуродовга берди. Суҳроб Рустамович сўз олиб журналистлар ва омма учун қизиқарли бўлган қатор масалалар ҳақида нутқ сўзлади ва шундан сўнг Бош вазири ўринбосари анжуманга ташриф буюрган журналистларнинг саволларига жавоб берди.
Журналистлар дастлаб Суҳроб Рустамовичдан мамлакатдаги асфальт йўлларнинг қурилиши ва таъмирланиши, туристлар учун шароитлар борасидаги масалалар юзасидан берилган саволларга жавоб олдилар.
Бундан ташқари, Бош вазир ўринбосари Суҳроб Рустамович Холмуродов журналистларни қизиқтирган инвестиция, янги ишчи ўринлари яратиш, хорижий инвесторларнинг Ўзбекистонга келиши, меҳмонхоналарнинг қурилиши, дори-дармон воситалари нархлари, банк ва валюта каби масалаларни ўз ичига олган 15 дан ортиқ саволларга жавоб берди.
Шундай қилиб, журналистлар учун Президент матбуот хизмати томонидан ташкиллаштирилган ва бир соат давом этган дастлабки анжуман якунлади.
Ушбу матбуот анжумани бундан кейин мунтазам равишда ташкиллаштирилиши ва журналистлар айнан мана шу анжуманда ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа раҳбарлари ва мутассаддиларидан жавоб олиш имконига эга бўлишлари ҳам таъкидланди.
Матубот анжумани бир соат вақт давомида бўлиб ўтди.
2633views0replies
0

Изоҳлар