Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкент вилоятидаги шифохонада марихуана қовуришаётгани аниқланди

Сил касаллиги шифохонасининг 3-қаватида ҳозирда ишсиз бўлган икки нафар шахс, хўжалик қозонида гиёҳванд моддаларни қовуришаётган пайтда қўлга тушишди.

2215views0replies
0

Иллюстрация

Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида Намуна маҳалласида яшовчи 20 ёшли Зокир Наилов ва Ваҳоб Комилов Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан айбланмоқда.
Тошкент вилояти Тергов бошқармаси хабарига кўра, икки таниш 3 январь куни тахминан соат 23:30да, тумандаги сил касалликлари шифохонаси биносининг 3-қаватида, хўжалик қозонида тўқ жигарранг рангли ўткир ҳидли моддани қовуришаётганлари аниқланган.
Олиб борилган текширув жараёнида экспертлар ушбу модда 306,3 грамм “қовурилган марихуана” гиёҳванд моддаси эканлигини аниқланган.
Мазкур жиноятга оид қўшимча материаллар тўплаш мақсадида 11 январь куни “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғини биносида аҳоли билан дастлабки муҳокама ўтказилиб, унда сектор раҳбари – туман хокими О.Нурматов ҳам иштирок этган.
Эътиборли жиҳати шифохонага тегишли эканлиги айтилган бинонинг ташландиқ ҳолда эканлиги ва мутлоқо назоратсиз қолишига шифохона раҳбарлари жавобгар эмасми?
Бундай беэътиборлик натижасида келажакда бу бинода инсон жонига қасд қилинмаслигига ким кафолат беради?
2215views0replies
0

Изоҳлар