Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Молия вазирлигига 490 нафар ёш кадрлар тавсия қилинди

Молия органларида ишлаш истагини билдирган 3 минг 100 дан зиёд йигит-қиз орасидан 490 нафари сараланиб, Молия вазирлигига тавсия этилди.

2105views0replies
1

Бундан ташқари, вазирликнинг Ёшлар етакчилари кенгашига ҳам соҳада ишлашни мақсад қилган 90 дан ортиқ ёшнинг ҳужжатлари келиб тушган, деб хабар бермоқда ЎзА.
Эслатиб ўтамиз, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 2017 йил 22 декабрда Олий Мажлисга Мурожаатномасида молия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратиб, соҳани нопок кадрлардан тозалаш зарурлигини таъкидлаган эди.
Шу кунларда Молия вазирлигида бу борада қатор амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Жумладан, вазирлик ва унинг қуйи бўғинларидаги вакант иш ўринларига юксак маънавиятли, янгича фикрлайдиган, билимли, ташаббускор, ҳалол ва фидойи ёшларни жалб қилиш, янги авлод кадрлари захирасини яратиш борасида аниқ вазифалар белгиланди.
2105views0replies
1

Изоҳлар