Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Расман: 5 кун ичида Молия вазирлигида 24 нафар шахс ишдан бўшатилди

22 декабрдан 27 декабрга қадар Ўзбекистон Молия вазирлигида бошқарув лавозимларида фаолият юритган 24 нафар шахс ишдан бўшатилган.

2146views0replies
0

ЎзА'нинг хабар беришича, Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан сўнг Молия вазирлиги марказий аппаратидан 2 нафар бош бошқарма бошлиғи, 2 нафар бош бошқарма бошлиғи ўринбосари, 4 нафар бошқарма бошлиғи, 1 нафар бошқарма бошлиғи ўринбосари, 3 нафар бўлим бошлиғи ҳамда 4 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Бундан ташқари, ўз лавозимидан яна 8 киши озод этилган. Шундай қилиб, 5 кун ичида ишдан бўшатилганлар сони 24 нафарни ташкил қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида вазирлик фаолиятини танқид остига олиб, молия вазири Жамшид Қўчқоровга вазирликни тозалашга 10 кун муҳлат берган эди.
2146views0replies
0

Изоҳлар