Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

МХХ Тошкент бозорларига етказиб берилган сифатсиз гўшт маҳсулотлари каналини аниқлади (Видео)

МХХ ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда Тошкент бозорлари ва колбаса цехларига сифатсиз гўшт маҳсулотини етказиб бериш билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳни аниқлади.

2973views0replies
0

Ўзбекистон24 телеканалининг хабар беришича, гўшт маҳсулоти Қашқадарё вилоятидан етказиб берилган. Жиноий гуруҳга охирги йилларда Янгийўлда истиқомат қилиб келган 40 ёшли қашқадарёлик Баҳром Ҳайдаров бошчилик қилган.
Уюшган жиноий гуруҳ аъзолари маҳаллий ветеринар, қассоб ҳамда даллоллар орқали ўлиши аниқ бўлган касал чорвалар ва ҳаром ўлиб қолган моллар тўғрисида маълумот тўплашган. Ана шундай ҳар бир етказилган хабар учун 15 минг сўмдан 50 минг сўмгача пул тўланган.
Сифатсиз гўшт маҳсулотига Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ветеринария бўлими ходимлари томонидан арзимаган 10–15 минг сўм эвазига сохта маълумотнома тайёрлаб берилган.
Таъкидлаш жоиз, гуруҳ аъзолари ҳар ойда килоси 10–15 минг сўм қийматидаги ўртача 25–30 тонна сифатсиз гўшт маҳсулотларини Тошкент шаҳрига етказиб келишган. Кимёвий тозалаш ва чирой берилган гўшт бозорлар расталарига килосининг нархи 25–30 минг сўмдан чиқарилган.
Аниқланишича, жиноий гуруҳ етказиб берган гўштлар Тошкент шаҳрининг Олмазор, Юнусобод, Яшнобод, Шайҳонтоҳур туманларида фаолият юритадиган айрим савдо марказларида, жумладан, «Эски Жўва» деҳқон бозори, «Асл сифатли таъм» МЧЖ, ЯТТ «Мўминов Хусан Хурсанжонович»га қарашли сомсахона, якка тартибдаги тадбиркорлар «Файзиев Ф.З.»​, «​Касимов Г.Г.»​ ва бошқаларга тегишли қассобхоналарда сотувга чиқарилган.
Гуруҳ раҳбари Ҳайдаров Баҳром орттирган ноқонуний даромадига бир нечта машина ва турар жой олган.
Айни пайтда уюшган жиноий гуруҳга нисбатан жиноий иш қўзғатилган, тергов жараёни давом этмоқда.
2973views0replies
0

Изоҳлар