Излаш
RUUZ

Жамият

Эртанги кун учун об-ҳаво маълумоти: Ўзбекистонда совуқ ҳаво, қор ва кучли шамол кутилмоқда

26 декабрь куни ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда, шамол эсиши секундига 22 метр тезликкача кучайиши мумкин.

5026views0replies
0

UzNews.uz

Пойтахтда ва Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 26 декабрь куни ёмғир ёғади. 27 декабрда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 28-29 декабрь кунлари ёғингарчилик бўлмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 26 декабрда баъзи жойларда 17-22 м/с тезликкача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 26 декабрь куни кечаси ва кундузи +3...+8 даража, 27 декабрь куни кечаси -2...+3, кундузи 0...+5 даража бўлади. 28-29 декабрь кунлари кечаси -2...-7, кундузи +5...+10 даража бўлади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 26 декабрь куни ёмғир ёғади (кечаси қорга айланиши мумкин). 27-29 декабрь кунлари ёғингарчилик бўлмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 26 декабрда баъзи жойларда 17-22 м/с тезликкача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 26 декабрь куни кечаси ва кундузи +3...+8 даража, 27 декабрь куни кечаси -2...+3, кундузи 0...+5 даража бўлади. 28-29 декабрь кунлари кечаси -2...-7, кундузи +5...+10 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 26 декабрь куни ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 27-29 декабрь кунлари ёғингарчилик бўлмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 26 декабрда баъзи жойларда 17-22 м/с тезликкача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 26 декабрь куни кечаси 0..-5, кундузи 0...+5 даража бўлади. 27-29 декабрь кунлари кечаси -5...-10, кундузи -3...+2 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 26 декабрь куни ёмғир ёғади, айрим туманларда қорга айланиши мумкин. 27-29 декабрь кунлари ёғингарчилик бўлмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 26 декабрда баъзи жойларда 17-22 м/с тезликкача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 26 декабрь куни кечаси ва кундузи +2...+7, 27 декабрь куни кечаси -2...-7, кундузи -3...+2 даража бўлади. 28-29 декабрь кунлари кечаси -2...-7, кундузи +2...+7 даража бўлади.
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 26 декабрь куни ёмғир ёғади, кечаси қорга айланиши мумкин. 27-29 декабрь кунлари ёғингарчилик бўлмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 26 декабрда баъзи жойларда 17-22 м/с тезликкача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 26 декабрь куни кечаси ва кундузи +3...+8, 27 декабрь куни кечаси -2...+3, кундузи 0...+5 даража бўлади. 28-29 декабрь кунлари кечаси -2...-7, кундузи +5...+10 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 26 декабрь куни ёмғир ёғади. 27 декабрда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 28-29 декабрь кунлари ёғингарчилик бўлмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 26-27 декабрда баъзи жойларда 17-22 м/с тезликкача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 26 декабрь куни кечаси ва кундузи +3...+8, 27-29 декабрь кунлари кечаси -2...-7, кундузи 0...+5 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 26-27 декабрь кунлари ёғингарчилик (қор, ёмғир) бўлиши мумкин. 28-29 декабрь кунлари ёғингарчилик бўлмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 26-27 декабрда баъзи жойларда 17-22 м/с тезликкача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 26 декабрь куни кечаси ва кундузи -3...+2, 27-29 декабрь кунлари кечаси -4...-9, кундузи 0...-5 даража бўлади.
5026views0replies
0

Изоҳлар