Излаш
RUUZ

Жамият

Молия вазирлигида бир кунда 50 киши ишдан бўшатилди

23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида 50 нафар ходим ишдан бўшатилди.

2342views0replies
0

Sputnik

Kun.uz'нинг хабар қилишича, ишдан бўшатилганлар орасида бошқарма бошлиқлари Ирина Голышева (Солиқ ва божхона тариф-сиёсати бошқармаси), Ш.Ҳайдаров (Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти бошқармаси) ва бошқа шахслар бор.
Оммавий равишда ишдан бўшатишга Молия вазирлигидаги камчиликлар, бюджет халқчил қилинмагани ва йил давомидаги бошқа кўплаб муаммолар сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида вазирлик фаолиятини танқид остига олиб, молия вазири Жамшид Қўчқоровга вазирликни тозалашга 10 кун муҳлат берган эди.
2342views0replies
0

Изоҳлар