Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда ёз: бугун юртимизда ҳаво ҳарорати +22 даража

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 24 декабрь куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +22 даражагача илиқ бўлади.

2287views0replies
0

ozodlik.org

Пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 3-5, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 2-7, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0-5, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 8-13, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 4 даража совуқ, 1 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.
2287views0replies
0

Изоҳлар