Излаш
RUUZ

Маданият

Президент Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига ташриф буюрди

Бугун, 23 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига ташриф буюрди.

3754views0replies
1

ЎзР Президенти матбуот хизмати

Давлатимиз раҳбари университетни илмий салоҳиятини кўтариш, унинг мавқеи ва нуфузини ошириш, таълим бериш ҳамда талабаларнинг билим савияси, техник ва технологик жиҳозланиш ва бошқа мезонлар бўйича бошқа олий таълим муассасаларига ўрнак ва ибрат бўладиган масканга айлантириш зарурлигини қайд этди.
Университет таркибида ўзбек филологияси, ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш, ўзбек-инглиз таржима факультетлари, шунингдек, ўзбек тили ва адабиёти илмий-тадқиқот институти ва ўзбек тили ва адабиёти музейи фаолият олиб бормоқда.
3754views0replies
1

Изоҳлар