Излаш
RUUZ

Жамият

Шавкат Мирзиёев 2018 йил қандай номланишини эълон қилди

Бугун, 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида янги 2018 йилга қандай ном берилишини эълон қилди.

3775views0replies
0

Шавкат Мирзиёев 2018 йилга юртимизда Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили, деб ном беришни таклиф этди.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда 1997 йилдан 2017 йилга қадар қуйидаги йиллар эълон қилинган:
2017 йил — Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили
2016 йил — Соғлом она ва бола йили
2015 йил — Кексаларни эъзозлаш йили
2014 йил — Соғлом бола йили
2013 йил — Обод турмуш йили
2012 йил — Мустаҳкам оила йили
2011 йил — Кичик бизнес ва xусусий тадбиркорлик йили
2010 йил — Баркамол авлод йили
2009 йил — Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили
2008 йил — Ёшлар йили
2007 йил — Ижтимоий ҳимоя йили
2006 йил — Ҳомийлар ва шифокорлар йили
2005 йил — Сиҳат-саломатлик йили
2004 йил — Меҳр ва мурувват йили
2003 йил — Обод маҳалла йили
2002 йил — Қарияларни қадрлаш йили
2001 йил — Оналар ва болалар йили
2000 йил — Соғлом авлод йили
1999 йил — Аёллар йили
1998 йил — Оила йили
1997 йил — Инсон манфаатлари йили
3775views0replies
0

Изоҳлар