1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Иқтисодиёт
6 декабрь 2017 г. 2671 0

МБ: конверсион карталардан фойдаланишдаги барча чекловлар бекор қилинди

Эндиликда карталардан ҳар қандай дўконларда, меҳмонхоналарда ва онлайн дўконларда фойдаланиш мумкин. Шунингдек, хорижда банкоматлардан нақд пул ечиб олишда барча мавжуд кунлик ва ойлик чекловлар бекор қилинди.

МБ: конверсион карталардан фойдаланишдаги барча чекловлар бекор қилинди
Фото: UzNews.uz

Ўзбекистон Марказий банки чет эл валютаси олди-сотдиси бўйича банк хизматлари оммабоплигини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берди.

Хусусан, барча вилоятларда кенг қамровли валюта айирбошлаш шохобчалари тармоғи яратилиб, ҳозирда уларнинг умумий сони 900 дан ошди ва уларда мижозларга тезкор хизмат кўрсатиш учун барча зарур шарт-шароитлар мавжуд. Аҳолига валюта айирбошлаш операциялари бўйича хизмат кўрсатиш учун банк инфраструктурасини кенгайтириш ишлари давом эттирилмоқда.

Жисмоний шахсларнинг конверсион карталаридан чет элда фойдаланиш бўйича барча чекловлар бекор қилинди, хусусан:

-банкоматлар орқали чекланмаган миқдорда нақд чет эл валютасини ечиш имконияти яратилиб, барча мавжуд кунлик ва ойлик чекловлар бекор қилинди;

-конверсион карталардан фойдаланишда мамлакат ва турли хил мақсадлар бўйича ўрнатилган чекловлар бекор қилинди. Эндиликда ушбу карталар орқали дунёнинг барча мамлакатларида исталган дўкон, меҳмонхона ва тўлов қабул қилиш имкони мавжуд бўлган нуқталарда тўловларни амалга ошириш мумкин; 

-конверсион карталардаги маблағлардан Ўзбекистондаги банклар орқали тегишли ҳужжатлар (инвойс) тақдим этган ҳолда даволаниш, ўқиш ва бошқа мақсадлар учун фойдаланиш мумкин.

Доимий равишда аҳолининг чет эл валютасига бўлган талабини қондириш учун янги банк инструментлари жорий қилинмоқда. Хусусан, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида:

-конверсион карталар орқали меҳмонхона, авиачипталар, онлайн-дўконлардаги харидлар ва бошқа мақсадлар учун интернет-тўловларни амалга ошириш мумкин.

-чет элга пул ўтказмаси амалга оширилаётганда жисмоний шахсларнинг миллий валютадаги нақд пул маблағларини, шу жумладан, уларнинг банк карталаридаги маблағларини автоматик тарзда конвертация қилиш тартиби жорий қилинган.

Бундан ташқари, якка тартибдаги тадбиркорларга чет эл валютасини сотиб олиш имконияти берилди. Натижада истеъмол товарлари импорти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорларга чет эл валютасини жисмоний шахслар учун ўрнатилган тартибда, банклардаги ҳисобварақлар орқали сотиб олишга рухсат берилди (харид қилинган чет эл валютаси банк ҳисобварағига ўтказилади ва мижозга халқаро тўлов картаси тақдим этилади).

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар