Излаш
RUUZ

Жамият

Эркак 40 ёшли тадбиркорни кўчада пичоқлаб кетди

2 декабрь куни тахминан соат 19:45 да, 30 ёшли эркак Шайхонтоҳур тумани ҳудудида 40 ёшли тадбиркорга пичоқ билан жароҳат етказди.

3524views0replies
0

UzNews.uz мухбирига Шайхонтоҳур туман ИИБда берилган хабарга кўра, ҳодиса кўчада икки эркак ўртасида келиб чиққан жанжал оқибатида содир бўлган. Аввал судланмаган ва вақтинча ишсиз бўлган 1987 йилда туғилган фуқаро, 40 ёшли тадбиркорнинг қорин қисмига ошхона пичоғи билан жароҳат етказган.
Натижада жабрланувчи 1-сонли давлат шифохонасига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг  227-моддаси 2-қисми "в" банди билан жиноий иш қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
3524views0replies
0

Изоҳлар