Излаш
RUUZ

Маданият

Афғонистон Президенти Тошкентда Усмон мусҳафи билан танишди

Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Ҳазрати Имом мажумасига ташриф буюрди.

3565views0replies
0

ЎзР Президенти матбуот хизмати

Олий мартабали меҳмон бу ердаги масжид ва мақбараларнинг тарихи билан танишди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати.
Афғонистон Президенти мажмуада сақланаётган Усмон мусҳафи ва бошқа тарихий-маърифий ёдгорликларни зўр қизиқиш билан томоша қилди.
Ашраф Ғани Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ислом динини ўрганиш, унинг асл инсонпарварлик моҳиятини тарғиб этиш борасида олиб борилаётган ишларга юксак баҳо берди.
3565views0replies
0

Изоҳлар