Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +17 даражагача кўтарилиши кутиляпти

Синоптиклар ҳафта охирига Ўзбекистон шаҳарларида ҳаво ҳарорати +17 даражагача кўтарилишини ваъда беришмоқда.

2701views0replies
0

Ўзгидромет маълумотига кўра, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 6-8 декабрда ёғингарчилик бўлмайди. 9 декабрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши ва 6-7 декабрь кунлари туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 6 декабрь куни кечаси -5...-10 даража, кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади. 7-9 декабрь кунлари кечаси +2...+7, кундузи +10...+15 даража бўлади. 9 декабрда +5...+10 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 6-7 декабрь кунлари ёғингарчилик бўлмайди. 8-9 декабрда айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин. 6 декабрь куни жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 6 декабрь куни кечаси -3...-8 даража бўлади. 6-7 декабрь кунлари кундузи +5...+10, 8-9 декабрда 0...+5 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 6-8 декабрь кунлари ёғингарчилик бўлмайди. 9 декабрда айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин. 6-7 декабрь кунлари жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 6 декабрь куни кечаси -5...-10 даража бўлади. 7-9 декабрь кунлари кечаси +2...+7 даража, кундузи +2...+7 даражадан +10...+15 даражагача бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. 6 декабрь куни жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 6 декабрь куни кечаси -2...-7 даража бўлади. 7-9 декбрь кунлари кечаси+3...+8 даража, кундузи +5...+10 даражадан +12...+17 даражагача бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 6 декабрь куни бироз қор ёғиши мумкин. 7-9 декабрь кунлари ёғингарчилик бўлмайди. 6-7 декабрь кунлари жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 6-7 декабрда -5...-10 даража, 8-9 декабрь кунлари 0...+5 даражагача илиқ бўлади. 6 декабрь куни -2...+3 даража, 7-9 декабрь кунлари +7...+12 даражагача илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 6-9 декабрь кунлари айрим жойларда қор ёғиши мумкин. Жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 6-7 декабрь кунлари кечаси -5...-10 даража, айрим жойларда -18...-20 даража бўлиши мумкин, кундузи -3...-8 даража бўлади. 8-9 декабрь кунлари кечаси -1...-6, кундузи 0...+5 даража бўлади.
2701views0replies
0

Изоҳлар