Излаш
RUUZ

Спорт

Ўзбекистонликлар -- ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида футзал бўйича жаҳон чемпиони

Футзал бўйича U-18 World Deaf Futsal Championship жаҳон чемпионати натижаларига кўра, ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида Ўзбекистон терма жамоаси биринчи ўринни эгаллади.

2581views0replies
0

24 ноябрдан 3 декабрга қадар Тайландда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси билан бир қаторда Қозоғистон, Индонезия, Тайланд, Кувайт, Россия, Германия, Швеция терма жамоалари ҳам иштирок этишди.
Финалда ўзбекистонлик футзалчилар Швеция терма жамоасига қарши ўйин ўтказиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси футзал бўйича жаҳон чемпионати ғолибига айланди.
2581views0replies
0

Изоҳлар