Излаш
RUUZ

Жамият

Тарихда илк бор Қобулдан Тошкентга авиарейс амалга оширилди (Фото)

Бугун, 29 ноябрь куни Афғонистоннинг Kam Air авиакомпанияси Қобул-Тошкент йўналиши бўйича илк парвозни амалга оширди.

3575views0replies
0

РИА "Авиареклама"

Қайд қилиб ўтамиз, илгари Афғонистонлик йўловчилар Тошкентга Истанбул ёки Дубай орқали, 17 дан 32 соатгача вақт сарфлаб учиб келишган бўлса, эндиликда бир ярим соатда тўғридан-тўғри Қобулдан Тошкентга учиб келиш имконияти пайдо бўлди.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти Kam Air авиакомпанияси йўловчилари учун Германия, Буюк Британия ва Европанинг бошқа давлатларига учадиган қатновларда парвоз қилишлари учун туташтирувчи аэропорт вазифасини ўтайди, деб хабар бермоқда UzNews.uz мухбири.
Бундан ташқари, Афғонистонлик учувчиларни Ўзбекистон Миллий авиакомпаниясининг Учувчилар мактабида ўқитиш, шунингдек, «Uzbekistan Airways Technics» авиакорхонасида Kam Air ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш юзасидан халқаро келишувлар ҳам имзоланди.
Қайд этиш жоиз, Хамид Карзай номидаги Қобул халқаро аэропортида йўловчиларни ҳаво кемасига чиқариш тартиб-таомиллари хавфсизлик бўйича барча халқаро авиация талабларига жавоб беради.
"Бизнинг авиакомпания иккала пойтахт шаҳар ўртасида авиайўналиш очган Афғонистоннинг биринчи хусусий авиакомпанияси бўлганлиги билан фахрланамиз. Kam Air – Афғонистоннинг ўсаётган авиакомпанияси, унда юқори даражадаги ўз касбининг ҳақиқий усталари ишлашади. Биз “Ўзбекистон ҳаво йўллари” сингари ишончли ва техник жиҳозланган шундай авиакомпания билан ҳамкорлик қилаётганимиздан ғурурдамиз. Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасида авиақатновларнинг тикланиши бу компаниянинг парвозлар географиясини кенгайтириш бўйича стратегиясининг бир қисмидир", - дея таъкидлади Замари Камгар, Kamgar Group эгаси ва асосчиси, афғон бизнесмени.
(Фото: РИА "Авиареклама")
3575views0replies
0

Изоҳлар