Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда икки автомобиль пиёдани уриб, кейин босиб кетди: пиёда воқеа жойида ўлган

Эркакни аввал "Матиз" русумли автомобиль уриб кетган, шундан сўнг уни "Спарк" русумли машина босиб ўтган.

4911views0replies
0

UzNews.uz

24 ноябрь куни соат 22:50 ларда, Юнусобод тумани ҳудудида “Турон” чойхонаси қаршисида натижаси ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, 1983 йилда туғилган ҳайдовчи, “Матиз” русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, пиёдани уриб юборган. Ҳайдовчи пиёдага ёрдам бермай, воқеа жойидан яширинган. Шундан сўнг ушбу йўналишда унинг кетидан ҳаракатланиб келаётган 1995 йилда туғилган ҳайдовчи, “Спарк” русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўлда ётган пиёдани босиб ўтган.
Мазкур йўл транспорт ҳодисаси натижасида пиёда – 1987 йилда туғилган эркак киши олган тан жароҳатлари оқибатида ЙТҲ жойида вафот этган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўтказилган “Тозалаш-антитеррор” тадбири давомида, 25 ноябрь куни соат 11:00 да, ҳодиса жойидан кетиб қолган ҳайдовчи топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одам ўлишига сабаб бўлса) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
4911views0replies
0

Изоҳлар