Излаш
RUUZ

Жамият

Метрода ҳаракатланиш учун йўл ҳақи туширилиши ҳақидаги маълумот рад этилди

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ жамоат транспортида ҳаракатланиш учун йўл ҳақи 1200 сўмдан 924 сўмга туширилиши ҳақидаги маълумотни рад этди.

2732views0replies
0

railway.uz

Аввалроқ, қатор ОАВларда Тошкент метрополитенида йўл ҳақи 820 сўмгача туширилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Мазкур маълумот тарқалишига 2 ноябрь куни ўтказилган Халқаро пресс-клуб йиғилиши доирасида мутахассислар томонидан берилган нотўғри талқиндаги жавоб сабаб бўлган.
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ матбуот хизматининг хабар беришича, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, 2016 йилнинг 1 октябридан ойлик йўл чипталарининг янги кўриниши жорий этилган.
Қарорга биноан, ҳар бир чипта ойига 180 та сафарга мўлжалланган бўлиб, 23 фоизли чегирмага эга. Бошқа сўз билан айтганда, ўтган йили белгиланган йўл кира нархи, яъни 1200 сўмнинг имтиёзи ушбу 23 фоизидадир.
Бундан келиб чиқиб, ойлик йўл чипта эгалари ҳар бир сафари учун 924 сўмдан тўламоқда.
Шунингдек, жорий йилнинг 15 март кунидан бошлаб пенсия ёшидаги йўловчилар учун метрополитенда ҳаракатланиш ҳар куни соат 10:00 дан 16:00 гача бепул этиб белгиланган.
2732views0replies
0

Изоҳлар