Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда иситиш мавсуми 10 ноябрдан бошланади

Тошкентда 10 ноябрдан бошлаб ижтимоий соҳа объектларида, 12 ноябрдан турар-жой биноларида иссиқлик таъминоти тизими ёқилади.

3112views0replies
0

Тегишли қарор Тошкент шаҳри ҳокими Раҳмонбек Усмонов томонидан имзоланган.
Ҳужжатда айтилишича, 10 ноябрдан бошлаб ижтимоий соҳа объектларида иссиқлик таъминоти тизими синов тариқасида ёқилади.
12 ноябрдан турар-жой биноларида мунтазам равишда иситиш бошланади.
Ҳокимият, туман ва ХУЖМШга истеъмолчиларни иссиқлик энергияси ва иссиқ сув билан таъминлаган ҳолда, иситиш мавсумини сифатли ўтказишга кўрсатма берилган.
3112views0replies
0

Изоҳлар