Излаш
RUUZ

Жамият

МТРК собиқ раҳбари автомобиль йўлларини ободонлаштириш масалалари билан шуғулланади

Президент қарори билан Хуршид Мирзоҳидов автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

2970views0replies
0

Мирзоҳидов шунингдек, "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" унитар корхонаси директори лавозимига ҳам тайинланди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 24 октябрдаги тегишли қарорида айтилган.
Эслатиб ўтамиз, аввал Хуршид Мирзоҳидов жорий йилнинг февраль ойидан август ойига қадар МТРК раҳбари лавозимида фаолият юритган.
Бундан ташқари, у Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" унитар корхонаси "Автойўлкўкаламзорлаштириш" корхонаси негизида ташкил этилган.
2970views0replies
0

Изоҳлар