Излаш
RUUZ

Жамият

Айбланувчининг икки адвокати Исломбек Тўлагановни озод қилишни сўради

П.Боровский коллежининг марҳум талабаси Жасурбек Иброҳимов ўлими бўйича олиб борилаётган суд эшитувлари якуний босқичга кирди. Ушбу ишни кўриб бораётган Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод тумани суди судьяси М.Матчонов 30 октябрь куни ўз ҳукмини ўқийди.

7045views0replies
0

kun.uz

27 октябрь кунги суд мажлисида жабрланувчи номидан иштирок этаётган Нилуфар Алиева, унинг адвокати Л.Исмоилова, судланувчи Исломбек Тўлагановнинг адвокатлари Ю.Иброҳимов, Ф.Тоҳиров мазкур иш бўйича ўз хулосаларини тақдим қилишди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.
Н.Алиева ҳамда адвокат Л.Исмоилова ўз кўрсатмаларида тергов жараёни ва суд мажлисларида ўзлари қайд қилишган бир-бирига зид бўлган жиҳатларни маълум қилишди ҳамда жиноий ишни гуруҳ бўлиб ўлимга олиб келган тан жароҳати етказиш, дея қайта тавсифлашни сўрашди. Н.Алиева ҳамда Л.Исмоилова прокурорнинг судланувчига 6 йил муддат сўрагани, унинг суд жараёнида иштирок этган гувоҳлар кўрсатмаларида айрим мос келмаган жиҳатларга эътибор бермаганини таъкидлашди. Улар суддан одил ҳукм чиқаришни сўрашди.
Судланувчи И.Тўлагановнинг адвокатлари Ф.Тоҳиров ва Ю.Иброҳимов Жасурбек ишида ўз ҳимоясидаги шахснинг айби камлигини, яъни унинг Жасурбекка тан жароҳати етказиш ёки уни қасддан ўлдириш нияти бўлмагани, бундан ташқари, жиноятни содир этган вақтда вояга етмагани, асосий айбдор томон ўз вақтида аниқ ташхис қўймаган ва жарроҳлик амалиётларини ўтказмаган тиббиёт ходимлари эканини эътиборга олган ҳолда И.Тўлагановни жазодан озод қилишни сўрашди.
Шундан сўнг, судланувчи И.Тўлагановга сўнгги сўз берилди. У жабрланувчининг ота-онасидан узр сўраган ҳолда бўлган фожиадан афсусдалигини билдирди ҳамда адвокатлари фикрига қўшилишини айтди.
Судья М.Матчонов 30 октябрь куни якуний ҳукм ўқилишини билдирди.
7045views0replies
0

Изоҳлар