Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

"Абу Сахий" бозорида 23.3 млн сўмни ўғирлаб кетишди

22 октябрь куни тахминан соат 19:30 да Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган "Абу Сахий" бозори автотураргоҳида автобусдан 23 312 000 сўм миқдоридаги пуллар ўғирлаб кетилди.

4786views0replies
0

Муқаддам судланган Нарзуллаев Лазиз Нарзуллаевич ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, "Mercedes Benz 0202D" русумли автобус қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, мазкур автобуснинг эшигини очиб, унинг ичидан 23 312 000 сўм миқдоридаги пулларни ўғирлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “б” банди (ўғирлик, яъни анча миқдорда, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исмининг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга.
4786views0replies
0

Изоҳлар