Излаш
RUUZ

Сиёсат

Рамзан Қодиров "Кўкча" қабристонини зиёрат қилди (Фото, видео)

Ўзбекистонга амалий ташрифи доирасида Чеченистон Республикаси Президенти Рамзан Қодиров Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жойлашган "Кўкча" масжиди ва қабристонини зиёрат қилди.

3699views0replies
0

Чеченистон раҳбари шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қабрини зиёрат қилиб, уни хотирлади.
Эслатиб ўтамиз, шайх 2015 йилнинг 10 март санасида юрак хуружидан оламдан ўтган.
Шундан сўнг, Чеченистон раҳбари унинг отаси Чеченистон Республикаси биринчи Президенти Аҳмад Қодиров таҳсил олган Тошкент ислом институтига ташриф буюрди.
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистонга ташрифи доирасида Рамзан Қодиров Шавкат Мирзиёев билан учрашади.
Рамзан Қодиров шунингдек, Тошкент, Самарқанд ва Бухородаги баъзи жойларни зиёрат қилади.
(Видео: Ҳикматулла Пўлатов; расм: azon.uz, info.islom.uz)
3699views0replies
0

Изоҳлар