Излаш
RUUZ

Сиёсат

Усмоновнинг самолётини Мирзиёевнинг узоқ масофага бўладиган сафарлари учун ижарага олишди

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Алишер Усмоновнинг Airbus 340 самолётини Ўзбекистон Президентининг узоқ масофага бўладиган сафарлари учун ижарага олди.

2216views0replies
0

Wikimedia

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясига эҳтимолий ижарага олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий самолёти сифатида узоқ масофага рейслар учун фойдаланишга самолётларнинг бир неча вариантларини қидириш ва танлаб олиш вазифаси топширилган эди.
Шинамлик, хавфсизлик ва техник тайёргарлик жиҳатидан GlobalJet оператори томонидан таклиф этилган Airbus 340 M-IABU самолёти танланди.
Миллий авиакомпания ҳаво кемаси эгаси бўлган Klaret Aviation Limited компанияси билан тижорат шартларида амалдаги бозор нархлари бўйича ижара шартномасини имзолаган.
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Ўзбекистон Республикаси ҳукумати номидан Алишер Бурхонович Усмоновга юқорида кўрсатилган шартномага кўра Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан фойдаланиш учун Airbus 340 M-IABU самолётини ижарага беришга рози бўлгани ва тезкор тақдим этишга тайёрлиги учун миннатдорлик билдирган.
2216views0replies
0

Изоҳлар