Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда коллеж ўқувчиси сумкасидан гиёҳвандлик моддаси топилди (Видео)

Чилонзор туманида жойлашган коллежларнинг бирида таҳсил оладиган ўқувчи сумкасидан гиёҳванд модда топилди, деб ёзмоқда Ўзбекистон24.

3826views0replies
0

Чилонзор туманида жойлашган коллежларнинг бирида таҳсил оладиган ўқувчи таниши Гулига телеграм ижтимоий тармоғи орқали ўзаро суҳбати давомида ўзида гиёҳвандлик моддаси борлигини айтиб, уни тайёрлаш жараёнларини ҳам яхши билишини, хоҳласа унга ҳам ўргатишини айтади. Эртаси куни оқ қоғозга ўралган кичик ҳажмда келтирилган гиёҳвандлик моддасини Гулига коллеж ҳудудига олиб келиб беради.
Ўқув масканида фаолият олиб бораётган Ёшлар иттифоқи етакчиси Гулининг ўзини тутиши ва ҳатти-ҳаракатларида ўзгаришлар борлигини сезиб, кўпдан бери уни назоратга олган эди. Шубҳали холат ҳақида Чилонзор тумани ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ходимларига мурожаат хабар беради. Аниқлик киритиш мақсадида инспектор коллежга бориб, Гули билан суҳбатлашади. Буюмлари гувоҳлар иштирокида текширилганда Гули ўзи билан гиёҳвандлик моддасини олиб юрганлиги маълум бўлади. Ушбу модда тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинади.
Дастлабки суриштирув ишларида Гули ушбу моддани Анвардан олганлигини айтади. Анвар ҳам тергов ишларига жалб қилиниб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Яна бир ҳолат, Олмазор туманида жойлашган Шифобахш сувлар блок постида хизмат олиб бораётган Йўл патруль хизмати ходимлари томонидан Тошкент шаҳри ҳудудига кириб келаётган Спарк автомобили тўхтатилиб белгиланган тартибда текширилади. Йўловчи сифатида кетаётган коллеж ўқувчисининг буюмлари текширилганда, махсус идишдаги суюқлик уларнинг эътиборини тортади. Ушбу суюқлик гувоҳлар иштирокида расмийлаштирилиб олинади. Экспертиза хулосасига кўра, ушбу суюқлик таркибида канабис мойи борлиги аниқланган. Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
3826views0replies
0

Изоҳлар