Излаш
RUUZ

Жамият

Бир кунда иккита нохуш воқеа: Тошкентда икки киши ўзини осди

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида 54 ва 26 ёшли икки нафар эркак ўз жонига қасд қилишди. Бу ҳақда UzNews.uz мухбирига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги тегишли манбаалар хабар беришди.

7102views0replies
1

Иллюстрация

Бу ҳақдаги хабар 25 сентябрь куни Шайхонтоҳур тумани ИИБ навбатчи қисмига келиб тушган.
Биринчи воқеа тахминан эрталабки соат 6:30 да содир бўлган. 1963 йилда туғилган фуқаро номаълум сабабларга кўра, уйининг кириш йўлагидаги қандил учун мўлжалланган илгакка ўзини осган.
Иккинчи ҳодиса куннинг иккинчи ярмида соат тахминан 15:30 атрофида содир бўлган. Руҳий асаб касалликлари шифохонасида рўйхатда турувчи 1991 йилда туғилган фуқаро ўз жонига қасд қилган.
7102views0replies
1

Изоҳлар