Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди судлов ҳайъати томонидан икки нафар шахснинг қотилига нисбатан умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

5601views0replies
0

tvp.uz

Иш ҳужжатларига кўра, муқаддам уч марта судланган фуқаро Юқоричирчиқ туманида яшовчи Н.Кимнинг уйида ёлланма ишчи сифатида ишлаб келиб, олдиндан ўйланган режага асосан у уй эгаси ва унинг турмуш ўртоғини ошхона пичоғи билан қуролланган ҳолда ўлдирган.
Шундан сўнг, жиноятчи 82 минг АҚШ доллари ва 7 млн. сўм миқдоридаги пуб маблағлари, шунингдек 18 млн. сўмлик турли буюмлар ва Сhevrolet Spark автомашинасини қўлга киритиб, воқеа жойидан яширинган.
Жиноятчи тегишли ашёвий далиллар билан 17 апрель куни қўлга олинган.
Суд ҳукмига асосан у жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш, босқинчилик, автотранспорт воситасини олиб қочиш ва бошқа ўта оғир жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
5601views0replies
0

Изоҳлар