Излаш
RUUZ

Тайинловлар

ИИВ тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди

Тошкент шахар ва Тошкент вилояти ИИББда янги раҳбарлар тайинланди.

2050views0replies
0

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди.  
Полковник Чориев Алиахмед Омонович – Тошкент шахар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Чориев А. Тошкент вилояти ИИББ бошлиғининг ўринбосари-кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Полковник Худжақулов Дилмурот Панжиевич – Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Худжақулов Д. Тошкент вилояти ИИББ Ташкилий бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Полковник Шермухамедов Шерзод Абдивалиевич – Тошкент вилояти ИИББ Бўстонлиқ тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Шермухамедов Ш. Тошкент вилояти ИИББ бошлиғининг биринчи минтақавий ҳудуд бўйича вакили – марказ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Полковник Хуббимов Низом Раббимович – Тошкент вилояти ИИББ бошлиғининг учинчи минтақавий ҳудуд бўйича вакили – марказ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Хуббимов Н. Тошкент вилояти ИИББ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Нурметов Оғабек Хусанназирович – Тошкент вилояти ИИББ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Нурметов О. Тошкент вилояти ИИББ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари-жамоат тартибини сақлаш ва махсус муассасалар фаолиятини ташкиллаштириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
2050views0replies
0

Изоҳлар