Фонднинг асосий мақсади болалар уйларини ҳар томонлама гуманитар қўллаб-қувватлаш ва тиббий ёрдам кўрсатиш учун ҳайрия лойиҳаларини амалга оширишдан иборат.
Қайд этиб ўтамиз, халқаро фонднинг Бош офиси Лихтенштейнда жойлашган.
Ўзбекистондаги ваколатхонанинг раҳбари этиб Кейт Элизабет Магуайр тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Фаттоҳ Шодиев йирик ENRC тоғ-кон саноати компанияси раҳбари ва асосчиси бўлиб, келиб чиқиши жиззахлик ҳисобланади.