Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Бишкек шаҳрига кетди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
Саммитда аъзо мамлакатлар ўртасида сиёсат, иқтисодиёт, транспорт-коммуникация, хавфсизлик ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади, халқаро ва минтақавий аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади.
Мулоқотлар якунида Бишкек декларацияси қабул қилиниши, ташкилот доирасида ҳудудлараро алоқаларни, ахборот-коммуникация технологиялари, экология, туризм, спорт ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ҳужжатлар имзоланиши мўлжалланган.
Президентимизнинг хорижий делегациялар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиши ҳам режалаштирилган.