Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Ўзбекистонда конвертация 5 сентябрдан очилади

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон фуқаро-резидентларига 5 сентябрдан чекловларсиз валюта сотиб олиш ва сотиш имконини берадиган фармонни имзолади.

2939views0replies
0

Президент Шавкат Мирзиёев «Валюта сиёсатини эркинлаштириш бўйича дастлабки чоралар тўғрисида»ги фармонни имзолади.
Ҳужжатга мувофиқ, жисмоний шахслар 5 сентябрдан тижорат банкларининг конверсион бўлимларида халқаро тўлов карталарига ҳисоблаш асосида хорижий валюта сотиб олиши ва хорижда бу маблағдан ҳеч қандай чекловларсиз фойдаланиши мумкин.
Худди шу санадан бошлаб Ўзбекистон Республикаси юридик шахсларига тижорат банкларида чекловларсиз жорий халқаро операциялар бўйича (маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар импорти, даромадларни репатриация қилиш, кредитларни тўлаш, иш бўйича сафар харажатлари ва бошқа носавдо характеридаги ўтказмалар) хорижий валюта сотиб олиш имкони берилади.
Юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар, жисмоний шахслар учун ўрнатилган тартибда, банк ҳисоб рақами орқали хорижий валюта сотиб олишлари мумкин бўлади.
Шунингдек, экспортчиларга, уларнинг мулк шаклидан қатъи назар, хорижий валютада олинган даромаднинг маълум қисмини мажбурий сотиш талаби бекор қилинади.
Юридик шахсни ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар, шунингдек, фермер хўжаликлари ўз банк ҳисоб рақамларидан хорижий валютани нақд кўринишда олишлари мумкин.
2939views0replies
0

Изоҳлар