Излаш
RUUZ

Жамият

Сентябрдан банкларда хорижий валюта сотуви бошланади

Reuters: сентябрь ойининг бошидан бошлаб Ўзбекистон аҳолисига банкларда ва валюта алмаштириш пунктларида хорижий валюталарни сотиш ҳамда сотиб олишга рухсат бериш режалаштирилмоқда.

10728views0replies
0

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳали қарор қабул қилгани йўқ, ушбу қарор жорий этиладиган аниқ сана ва алмаштирув курси ҳозирча номаълум.
Валюта алмаштириш операцияларини жорий этишга тайёргарлик жараёнида иштирок этаётган икки нафар банкирнинг сўзларига кўра, фуқаролар банклардан валюта сотиб олганларида банк томонидан пул нақд кўринишда эмас, балки махсус ҳисоб карточкасига ўтказиб берилади.
Манбааларнинг бири айтишича, банклар долларни айни вақтда 7.700 сўм атрофида бўлган бозор курсидан озгина кўпроқ миқдорда сотишади.
Қайд этиш жоиз, фуқаролар томонидан банклардан валюта сотиб олинганда пул нақд кўринишда эмас, балки махсус ҳисоб карточкаларига ўтказилган ҳолда берилади.
10728views0replies
0

Изоҳлар