Излаш
RUUZ

Жамият

Шавкат Мирзиёев Самарқандда ҳарбий машқларни кузатди (Фото)

Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев 28 август куни Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинларининг жанговар тайёргарлик режасига мувофиқ “Каттақўрғон” дала-ўқув майдонида ўтказилган оператив тактик машқларни кузатди.

3856views0replies
0

t.me/shmirziyoyev

Мазкур дала-ўқув майдонида Мудофаа вазирлиги қўшинлари томонидан душман таҳдидини қайтариш ва уни йўқ қилишга доир машғулотлар бир-бирига боғлиқ бўлган жами олтита жанговар ҳаракатлар эпизоди ва учта алоҳида эпизодда намойиш этилди. Ватанимиз ҳимоячилари барча вазифаларни муваффақиятли бажарди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Давлатимиз раҳбари ҳарбий мутахассислар билан суҳбатлашди. Ҳарбийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг хизмат ва ҳаёт шароитларини яхшилаш, билими ва маънавиятини юксалтириш масалаларига эътибор қаратилди. Шавкат Мирзиёев миллий армиямиз моддий-техник таъминоти билан шуғулланадиган алоҳида тузилма ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.
Президентимиз Мудофаа вазирлиги қўшинларида қўлланиб келинаётган ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар, яъни зирҳли техникалар, артиллерия қуроллари, мотоўқчи бўлинмаларидаги автомобиллар, разведка ва алоқа воситалари билан танишди.
3856views0replies
0

Изоҳлар