Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Аянчли ЙТҲ: Тошкентда мотоцикл юк машинаси билан тўқнашиб кетди (Фото)

27 август куни тахминан соат 15:00 да Махтумкули кўчасида натижаси ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди.

18153views0replies
1

"Honda" русумли мотоцикл ҳайдовчиси юқори тезликда "HOWO" русумли юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Олинган оғир тан жароҳатлари натижасида мотоцикл ҳайдовчиси касалхонада оламдан ўтди.
UzNews.uz муҳбирига Тошкент шаҳар ЙҲХБда берилган хабарга кўра, Тергов бўлими текширувчилар билан ҳамкорликда ЙТҲ сабабларини аниқлаштирмоқда.
Бахтсиз ҳодисанинг сабаблари ва батафсил маълумот кейинроқ эълон қилинади.
18153views0replies
1

Изоҳлар