Излаш
RUUZ

Жамият

27 йилдан буён илк бор Кисловодскдаги "Ўзбекистон" санаторияси реконструкция қилинади

27 йилдан буён илк бор Кисловодскдаги "Ўзбекистон" санаторияси биноларини реконструкция қилиш учун маблағ ажратилди.

3502views0replies
0

sanatory-uzbekistan-kislovodsk.ru

Мазкур санаторияда замонавий бальнеологик бўлим яратилади ва барча тиббий асбоб-ускуналар янгиланади, дея хабар қилмоқда "Кисловодск" ахборот портали.
Курорт-шаҳар раҳбари Александр Курбатов ва санатория директори Саидазиз Аъзамхўжаев санаторияда олиб борилаётган кенг миқёсдаги ишлар билан танишдилар.
Эслатиб ўтамиз, Александр Курбатовнинг баҳор ойида Ўзбекистонга ташрифи доирасида курорт-шаҳар ва Ўзбекистон ўртасида алоқалар, хусусан, савдо-иқтисодий ва туристик алоқаларни йўлга қўйиш бўйича баённома имзоланган.
3502views0replies
0

Изоҳлар