Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Марказий банк нима учун 50 минг сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилишини тушунтириб берди

Йирик банкнотларнинг муомалага чиқарилиши иқтисодиётдаги пул массасининг ўзгаришига олиб келмайди ҳамда инфляция даражаси ва нархлар барқарорлигига таъсир кўрсатмайди, деб таъкидлади Марказий банк.

3665views0replies
0

Аввал хабар қилинганидек, Марказий банк Бошқарувининг тегишли қарорига асосан 50 минг сўмлик банкнотлар жорий йилнинг 22 августидан муомалага чиқарилади.
Миллий валютанинг 50000 сўм қийматдаги банкнотини муомалага киритиш мамлакатимизда сўнгги йилларда ўртача иш ҳақи миқдорининг ошиб бориши ҳамда аҳолига иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни тўлашда, шунингдек нақд пулдаги ҳисоб-китобларни амалга оширишда қулайликлар яратиш мақсадида амалга оширилди, дейилади Марказий банк хабарида.
"Йирик банкнотларнинг муомалага чиқарилиши иқтисодиётдаги пул массасининг ўзгаришига олиб келмайди ҳамда инфляция даражаси ва нархлар барқарорлигига таъсир кўрсатмайди", - дея қайд этди Марказий банк.
Шунингдек, мазкур амалиёт:
-нақд пулдаги ҳисоб-китобларни ихчамлаштириш, нақд пулни ташиш, етказиш ва сақлаш билан боғлиқ харажатлар ва ноқулайликларни камайтириш;
-банкоматлар орқали аҳолига кўрсатиладиган хизматлар кўламини кенгайтириш имконини беради.
3665views0replies
0

Изоҳлар