Излаш
RUUZ

Жамият

АҚШда одам савдоси билан шуғулланган уч нафар ўзбекистонлик қидирилмоқда

АҚШ божхона ва иммиграция назорати хизмати (ICE) одам савдоси ва фирибгарликда айбланаётган уч нафар ўзбекистонлик муҳожирни қидирувга берди, деб хабар қилмоқда forumdaily.com.

3387views0replies
1

Улар орасида 32 ёшли Рустамжон Шукуров, 35 ёшли Санжар Аъзамов ва 30 ёшли Нодир Юнусов бор, дейилади маҳкама сайтида.
2005 йилнинг июнида ICE ва АҚШ ички хавфсизлик Департаменти Ўзбекистоннинг бир неча фуқаролари ва ноқонуний муҳожирларни мажбурий ишга жойлаштириш билан шуғулланган Giant Labor Solutions (GLS) компаниясига нисбатан суриштирув ишларини бошлаган.
АҚШ махсус хизматлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари 4 йил давомида GLS фаолиятини кузатиб борган.
Натижада 2009 йилнинг майида компанияга меҳнатга мажбурлаш ва хорижликлар билан меҳнат шартномаларида фирибгарлик қилиш бўйича айблов эълон қилинди.
Ўшанда ташкилотнинг кўплаб аъзолари қўлга олинди, одамфурушларнинг 40 дан ортиқ қурбонлари Канзас-Сити ва Сент-Луис, Миссурида қутқарилди. Бироқ, GLS’нинг баъзи аъзолари қочишнинг уддасидан чиқишди, улар орасида Санжар Аъзамов, Нодир Юнусов ва Рустамжон Шукуров ҳам бўлган.
2010 йилнинг январида суд GLS аъзоларига нисбатан мажбурий меҳнатга алоқадор 59 банд ва хорижликлар билан меҳнат шартномаларидаги фирибгарликнинг 20 ҳолати бўйича айблов қарорини чиқарди.
3387views0replies
1

Изоҳлар