Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда ЙТҲ сабаб бир кунда 6 киши ҳаётдан кўз юмди

Тошкентда натижаси ўлим билан якунланган бир неча дахшатли ЙТҲ содир бўлди.

15007views0replies
0

Facebook

Фожиали ЙТҲларнинг бири кеча 16 июль санасида тахминан эрталабки соат 5:00 да Сергели туманида содир бўлган. “Спарк” русумли автомашина ҳайдовчиси маст ҳолатда бошқарувни йўқотган. Натижада 3 нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган, 1 нафар йўловчи эса оғир тан жароҳатлари олган.
Бундан ташқари 15 июль куни соат 19:00 да кичик ҳалқа йўлининг Фаробий кўчасида “Матиз” русумли автомашина ҳайдовчиси 1985 йилда туғилган фуқарони уриб юборган ва воқеа жойидан яширинган, аммо кечки соат 22:30 ларга бориб ҳайдовчи қўлга олинган.
Шанба куни натижаси ўлим билан якунланган ЙТҲ Чилонзор туманида содир бўлган. “Нексия” автомобили ҳайдовчиси 1985 йилда туғилган пиёдани уриб юборган, натижада пиёда олинган тан жароҳатлари сабабли касалхонада ҳаётдан кўз юмган.
Ушбу куни яна бир ЙТҲ Мирзо-Улуғбек туманида “Мустанг” бензин қўйиш шаҳобчаси қарама-қарши томонида содир бўлган. “Спарк” ҳайдовчиси пиёдани уриб кетган.
Шундай қилиб 24 соат ичида Тошкентда 6 нафар фуқаронинг умрига зомин бўлган 4 та йирик ЙТҲ содир бўлган.
15007views0replies
0

Изоҳлар