Излаш
RUUZ

Спорт

Тошкентнинг собиқ ҳокими янги лавозимга сайланди

Рустам Мавзурович Шоабдураҳмонов Ўзбекистон қиличбозлик Федерацияси раиси этиб тайинланди.

3474views0replies
0

olympic.uz

Бу ҳақда Федерациянинг навбатдан ташқари бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов конференциясида маълум бўлди.
Бу лавозимда у ўтган йилнинг сентябрь ойидан бери ушбу ўринда ишлаб келган Адҳам Икрамовнинг ўрнини эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, Рустам Мавзурович Шоабдураҳмонов 2001-2005 йилларда Тошкент ҳокими лавозимида фаолият юритган.
Рустам Мавзурович жорий йилнинг 29 июнь санасида Президент фармонига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўта муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга молик объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш дирекцияси раиси этиб тайинланган эди.
Бундан ташқари йиғилишда Федерациянинг Бош котиби ҳам сайланди. Бош котиб лавозимига шу пайтга қадар Федерация раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Муҳаммад Ҳумоюн Ибрагимов тайинланди.
3474views0replies
0

Изоҳлар