Излаш
RUUZ

Жамият

Пул эвазига институтга ўқишга киритиб қўйишга ваъда берган яна бир ходим аниқланди

Тошкент темир йўл транспорти мухандислари институти Ахборот ресурслари маркази етакчи мутахассиси 8.000 АҚШ доллари эвазига институтга ўқишга жойлаштириб қўйишга ваъда берди.

3156views0replies
0

Тергов давомида аниқланишича, институт ходими фуқаро Эсонов Абдумалик Тургун ўғлининг ишончига кириб, унга олийгоҳнинг мансабдор шахсларига пора бериш йўли билан мазкур институтга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, бунинг учун ундан 8.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган.
Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура идоралари томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик, яъни анча миқдорда, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) ва 28, 211-моддаси 1-қисми (пора беришга далолатчилик қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга.
3156views0replies
0

Изоҳлар