Излаш
RUUZ

Жамият

Иноятов: 3 июлдан коллеж ва лицейларда ҳужжат қабул қилиш бошланади

Бугун 2 июль куни Халқ таълими вазири селектор йиғилишини ўтказди.

4589views0replies
0

Вазир йиғилиш давомида 10-11 синфлар тажриба тариқасида гуманитар ва аниқ фанларга ихтисослаштирилган мактабларда очилишини таъкидлади. 10-11 синфларда фақатгина ушбу тажриба қўлланиладиган мактаб битирувчилари ўқишлари мумкин, яъни 10-11 синфлар очилмайдиган мактаб ўқувчилари 10-11 синфлар очиладиган мактабларга ўтолмайдилар.
Ушбу қарорга мувофиқ мактаб директорларига  10-11 синфларга бошқа мактаб ўқувчиларини қабул қилмасликлари ҳақида кафолат хати ёзиб беришга кўрсатма берилди.
Шунингдек, 3 июлдан бошлаб шаҳардаги барча коллеж ва лицейларда ҳужжат қабул қилиш бошланиши ҳам айтиб ўтилди.
4589views0replies
0

Изоҳлар