Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистон олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули эски миқдорда қолади

2017-2018 йилларда Ўзбекистон олий ўқув юртларида ўқиш учун тўлов-контракт миқдорини ошириш режалаштирилмаган.

7864views0replies
0

UzNews.uz

Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 23 июндаги қарорида айтиб ўтилган.
“2017-2018 йилларда олий ўқув юртларида (бакалавриат, магистратура) ўқиш учун тўлов-контракт миқдори 2016-2017 йиллардагидек бўлади”,- дея қайд этилган қарорда.
Шундай қилиб, контракт миқдори қуйидагича бўлади:
Гуманитар йўналишлар:
1) Педагогика, касб-ҳунар таълими: бакалавриат — 6 650 000 сўм
2) Санъат: бакалавриат — 7 900 000 сўм
3) Гуманитар фанлар: бакалавриат — 6 650 000 сўм
3.1)Шарқ филологияси, туркий тиллар филологияси, роман-герман филологияси, таржима ва амалиёт назарияси, ўзбек-инглиз таржимаси назарияси ва амалиёти: бакалавриат — 7 250 000 сўм
3.2)Жаҳон сиёсати: бакалавриат — 9 850 000 сўм
4) Математика, амалий математика ва информатика, табиий фанлар: бакалавриат — 6 650 000 сўм
Ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ:
1) Ижтимоий фанлар ва психология: бакалавриат — 6 650 000 сўм
2) Журналистика ва ахборот: бакалавриат — 7 250 000 сўм
3) Иқтисодиёт: бакалавриат — 8 800 000 сўм
3.1) Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар: бакалавриат — 9 850 000 сўм
4) Ҳуқуқ: бакалавриат — 9 850 000 сўм
Ишлаб чиқариш ва техника соҳаси
1) Муҳандислик иши, ишлаб чиқариш технологияси: бакалавриат — 6 650 000 сўм
2) Компьютер ва информатика технологияси, алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари: бакалавриат — 7 250 000 сўм
2.1)АКТ соҳасидаги иқтисодиёт ва менежмент: — 8 800 000 сўм
3) Архитектура ва қурилиш: — 7 250 000 сўм
Қишлоқ ва сув хўжалиги
1) Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, қишлоқ хўжалиги бошқаруви, қишлоқ хўжалиги техникаси, ветеринария, ирригация ва мелиорация: бакалавриат— 6 650 000 сўм
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот
1) Соғлиқни сақлаш: бакалавриат — 8 800 000 сўм
2) Ижтимоий таъминот: бакалавриат— 6 650 000 сўм
Хизмат кўрсатиш соҳаси
1) Хизмат кўрсатиш соҳаси: бакалавриат — 7 250 000 сўм
2) Спорт фаолияти: бакалавриат— 6 650 000 сўм
3) Транспорт: бакалавриат — 7 250 000 сўм
4) Атроф муҳит муҳофазаси, ҳаётий фаолият хавфсизлиги: бакалавриат— 6 650 000 сўм
Эслатиб ўтамиз, бу йил етарли миқдорда балл йиғмаган талабалар қимматлашган контракт пулини тўлаб ўқишади.
7864views0replies
0

Изоҳлар