Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Қозоғистондаги ЙТҲ сабаб ҳалок бўлганлар рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси ТИВ ўзининг расмий сайтида Қозоғистонда рўй берган ЙТҲ натижасида жароҳат олган ва ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари рўйхатини эълон қилди.

3066views0replies
0

Қуйида 2017 йилнинг 22 июнь санасида Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲ натижасида ҳалок бўлган кишилар рўйхатини келтирамиз:
1.  Жумаев Тоштемир Аҳмадович 1988 йил 24 июлда туғилган, Сурхондарё вилояти, Бандихон тумани, “Бандихон” ҚФЙ, Қизилқалоқ кўчасида рўйхатда туради.
2.  Эргашев Музаффар Абубакирович 1991 йил 22 апрелда туғилган, Жиззах вилояти, Зарбдор тумани, “Бандихон” ҚФЙ, Қизилқалоқ кўчасида рўйхатда туради.
3.  Қаҳҳоров Ўлмасбек Бўронбоевич 1982 йил 17 мартда туғилган, Андижон вилояти, Марҳамат тумани, “Кўтарма” ҚФЙ, Кичик кўтарма кўчасида рўйхатда туради.
4.  Алиев Шоҳрухбек Шавкат ўғли 1990 йил 22 ноябрда туғилган, Андижон вилояти, Бўз тумани, “Ховас” ҚФЙ, Завроқ кўчасида рўйхатда туради.
5.  Мўминов Абдурасулхон Парпиевич 1984 йил 12 октябрда туғилган, Наманган вилояти, Янгиқўрғон тумани, “Зарбдор” ҚФЙда рўйхатда туради.
6.  Холбоев Анваржон Акрамжонович 1988 йил 30 августда туғилган, Фарғона вилояти, Ёзёвон тумани, “Қатортол” ҚФЙ, Пинаж кўчасида рўйхатда туради.
7.  Турсунов Қудратали Рустамалиевич 1981 йил 20 июнда туғилган, Наманган вилояти, Чуст тумани, “Шўркент” ҚФЙда рўйхатда туради.
8.  Қурбонов Иқболжон Илҳомжонович 1987 йил 13 майда туғилган, Фарғона вилояти, Риштон тумани, “Мехнатобод” ҚФЙда рўйхатда туради.
9.  Қодиров Зоҳиджон Зоирович 1982 йил 15 апрелда туғилган, Фарғона вилояти, Бешариқ тумани, “Яккатут” ҚФЙда рўйхатда туради.
Шунингдек, ЙТҲ  туфайли жароҳат олганлар рўйхати:
1. Ҳолматов Исламжон Одимович                          30.05.1981
2. Тагаев Исмоил Абдуллаевич                               01.03.1980
3. Носиров Ғуломжон Абдужабборович                  25.09.1980
4. Хўжаев Шермонат Хурмонотович                        02.03.1988
5. Насипов Алимжон Абдиҳолилович                      12.11.1977
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 22 июнь санасида Актобе вилояти Айтекеби туманида ҳаракатланиб келаётган икки қаватли “Mercedes” русумидаги автобус ағдарилиб кетган эди. Автобусда 52 та йўловчи бўлган, улардан 50 нафари ўзбекистонлик, 2 нафари қозоғистонлик фуқаролар бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ сабаб 9 нафар (Ўзбекистон фуқаролари) киши ҳалок бўлган, 18 нафар жароҳатланганлар ( 17 нафар Ўзбекистон фуқароси ва 1 нафар Қозоғистон фуқароси) касалхонага етказилган.
Жароҳатланганларга Актобе вилояти, Айтекеби тумани “Комсомол” посёлкаси касалхонасида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Актобе вилоятининг Фавқулодда вазиятлар бўйича департаментидан олинган маълумотга кўра, ЙТҲ оқибатида енгил жароҳат олган фуқаролар психологик реабилитациядан ўтказилмоқда.
Ҳодиса оқибатида Қозоғистоннинг Актобе вилояти Фавқулодда вазиятлар бўйича департаментида “ишонч телефонлари” очилди:  +7 713-256-29-62.
Актобе вилояти ҳокимияти томонидан туман касалхонаси қабулхонасининг қуйидаги телефон рақами тақдим этилди:  +7 713-392-14-97.
Ҳалок бўлган ва жароҳатланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тўғрисидаги маълумотлар уларнинг оила аъзолари ва яқинларини ҳабардор қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бўлимлари ва вилоят ҳокимиятларига юборилди.
3066views0replies
0

Изоҳлар