Излаш
RUUZ

Жамият

Коллеж ўқувчилари Президентга миннатдорчилик билдиришди

Шавкат Мирзиёев вилоятга ташрифи давомида Фарғона тумани технология касб-ҳунар коллежига ташриф буюрди. Коллеж ўқувчилари Президентга мактаб таълими ўн бир йиллик қилиб қайта белгиланиши борасидаги ташаббуслари учун миннатдорчилик билдиришди.

5450views0replies
0

ЎзА

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 22 июнь куни Фарғона асаларичилик ишлаб чиқариш ўқув марказида бўлди.
Вилоят асаларичилар уюшмаси қошида ташкил этилган мазкур ишлаб чиқариш ўқув марказида барча шароит яратилган. Марказда бир йилда 600 нафар мутахассис ўқитилади. Замонавий ўқув режа асосида олимлар томонидан амалиёт дарслари ўтилади.
Шавкат Мирзиёев марказда амалиёт ўтаётган коллеж ўқувчилари билан Фарғона асаларичилик тарихи, асалнинг шифобахш хусусиятлари, таълим жараёнида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида суҳбатлашди.
Фарғона тумани технология касб-ҳунар коллежи ўқувчилари Ботирали Мавлонов ва Дилнавоз Эшматова Президентимизга ёшларга яратиб берилаётган имконият, мактаб таълими ўн бир йиллик қилиб қайта белгиланиши борасидаги ташаббуслари учун миннатдорчилик билдиришди.
5450views0replies
0

Изоҳлар