Излаш
RUUZ

Жамият

Отлиқ отряд учун отлар Тошкентга Москвадан олиб келинади (Видео)

Жорий йилнинг сўнгига қадар Тошкент ИИББ таркибида отлиқ отряд ташкил этилади.

3660views0replies
0

Бу ҳақда пайшанба куни Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.
Таъкидлаб ўтамиз, отлиқ отряд Москва полицияси тажрибасига асосан ташкил этилади. Отлиқ отряд учун 50 бош хизмат оти харид қилиш режалаштирилган. Шунингдек, Россия Федерациясидан тажриба алмашиш ва мастер-класслар ўтказиш учун мутахассислар жалб қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳудудида отлиқ отряд мавжуд эди.
Отлиқ отряд Президент Шавкат Мирзиёевнинг  1 майдаги “Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги фармонига асосан ташкил қилинади.
Қуйида ИИББда бўлиб ўтган брифинг давомида тақдим этилган Москва отлиқ полицияси видеолавҳасини эътиборингизга ҳавола этамиз.
3660views0replies
0

Изоҳлар