Иқтисодиёт

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Ўзбекистон Марказий банки 6 июндан бошлаб хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда долларнинг расмий курси 28.15 сўмга кўтарилиб, 3874.48 сўмни ташкил қилди.

Евронинг курси 19.50 сўмга кўтарилиб, 4336.24 сўмни ташкил қилди.

Қайд қилиб ўтамиз, доллар курси билан биргаликда "GM Uzbekistan" автомобилларининг нархи ҳам ошди.

Аввал хабар берганимиздек, “GM Uzbekistan” автомобилларининг нархлари харидни амалга оширган кундаги АҚШ долларининг Марказий банк томонидан белгиланган курсига боғлиқ бўлади.

изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ